Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида хавфсизликни таъминлаш идоралараро штаби изҳороти
Жорий йилнинг 11 октябригача уюшган жиноий гуруҳлар саркардалари ва вилоят шаҳру ноҳиялари, хусусан, Хоруғ шаҳри алоҳида шахсларидан 135та ўқотар қурол, жумладан: 57та «Калашников» автомати, 2та пулемёт, 2та гранатомёт, 1та зенит комплекси, 27та тўппонча, 8та карабин, 29та «ТОЗ» ўқотар қуроли, 1та хорижда ишлаб чиқарилган қурол ва 2686дан зиёд уруш лавозимотлари, чунончи, 500 грамм портловчи модда мусодара қилинди.
Қидирувда бўлган 21 нафар жиноятчидан 11 нафари ўз иқрорлик аризалари билан ҳуқуқ муҳофазаси органларига келишди. Улар орасида фуқаролар Акимбеков Акимбек Азизмамадович, Бозоров Комрон Ватаншоевич, Мирзоев Фируз Маҳмудхонович, Шейхов Пулод Тиллоевич, Каримбеков Рустамбек Давлатбекович, Некқадамов Шертан Саидқадамович, Болиев Шоҳғариб Додхудоевич, Худоназаров Некруз Ғуломалиевич, Ҳамиди Ташриф ва Давлатқадамов Музаффар Имомназаровичлар бор.
Ҳалигача расмий қидирувда бўлиб, органга келмаган шахсларга қонунда кўзда тутилган енгиллиштирувчи ҳолатлардан фойдаланган ҳолда, ҳуқуқ муҳофазаси органларида ҳозир бўлишлари яна бир